Янгиликлар

249
Распечатать
04 Окт 2020

БУГУН ЮРТИМИЗДА 464 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ

2020 йил 4 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 58 687 (+75) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг барча 75 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 246 нафар, Тошкент вилоятида 101 нафар, Жиззах вилоятида 27 нафар, Сирдарё вилоятида 24 нафар, Наманган вилоятида 18 нафар, Самарқанд вилоятида 17 нафар, Андижон вилоятида 15 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар, Қашқадарё вилоятида ҳам 8 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб юртимизда 55 318 (+464) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 887 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

249
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech