Янгиликлар

93
Распечатать
21 Янв 2021

«БЎЗАТОВ» ПОСЁЛКАСИ АҲОЛИСИНИНГ САЛОМАТЛИГИ МУТАСАДДИ РАҲБАРЛАР ДИҚҚАТИДА

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Ш. Шарахметов ва Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири М. Қурбанов Бўзатов туманидаги «Бўзатов» посёлкаси аҳолисининг ижтимоий ҳолати билан танишди.

“Бўзатов” посёлка фуқаролар йиғини Бўзатов тумани марказида жойлашган бўлиб, жами аҳоли сони 8 807 нафар, шундан 18 ёшга тўлмаган болалар 2 617 нафар, 18 ёшдан юқорилар 6 190 нафар, туғиш ёшидаги аёллар 774 нафар, ногиронлиги бўлганлар 213 нафарни ташкил қилади.

Аҳолининг ижтимоий турмуш шароитини ўрганишдан ташқари, аҳолини Нукус шаҳри ва туман тиббиёт бирлашмасидан жами 10 тор соҳа мутахассислари (окулист, кардиолог, хирург, акушер-гинеколог, педиатр, невролог, терапевт, рентгенолог, УДТ шифокори, дерматовенеролог) ва инструментал текширувлар (ЭКГ, УДТ, кўчмали рентген) 350 нафар фуқарони чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди.

Чуқурлаштирилган тиббий кўрик натижасида 49 нафар фуқарода касалликлар аниқланиб, 15 фуқарога Республика даволаш профилактика муассасаларига ва туман тиббиёт бирлашмасига стационар шароитда даволаниши учун йўлланмалар ва 91 та фуқарога амбулатор шароитда даволаниши учун тавсиялар берилди.

Шунингек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Ш.Шарахметов ва Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири М. Қурбанов посёлка фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашув ўтказди ва аҳволи оғир беморларнинг уйига бориб, ҳолидан хабар олди. Уларга Тошкент ва Нукус шаҳарларида даволанишига ёрдам берилишини таъкидлади.

Қорақалпоғистон Республикаси Cоғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати

93
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech