Янгиликлар

81
Распечатать
26 Янв 2023

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида эскирган автотранспорт воситаларини замонавийларига алмаштириш ишлари босқичма-босқич олиб борилмоқда

Куни кеча Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Жиззах автомобиль заводи ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ юртимизда ишлаб чиқарилган А тоифали “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашиналари ҳудудлардаги "103" хизматларига тантанали тарзда топширилди.

Айтиш керакки, замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган мазкур автотранспорт воситалари халқаро талабларга тўла мос келади. Ички қисми бемор ва тиббий ходимларнинг жойлашиши учун қулай.

 Қолаверса, А тоифали “Volkswagen Caddy” шаҳар шароитида ҳаракатланиш бўйича юқори техник кўрсаткичларга эга. Ишончли ҳамда тежамкор.

Энг муҳими, ушбу машиналарда ҳаракатни тўхтатмай туриб ҳам беморларга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш мумкин.

Обиджон Дилмуродов, маҳаллий консультант.

81
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech