Янгиликлар

104
Распечатать
16 Апр 2021

COVID-19 бўйича яна антирекордлар: касалланганлар 86 минг нафардан ошди, кунлик кўрсаткич 300 нафарга яқинлашди, уларнинг 200 нафардан ошиғи Тошкент шаҳридан, бир киши вафот этди

2021 йил 15 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 86022 (+292) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
2 нафари Андижон вилоятида,
7 нафари Бухоро вилоятида,
2 нафари Жиззах вилоятида,
2 нафари Қашқадарё вилоятида,
3 нафари Наманган вилоятида,
21 нафари Самарқанд вилоятида,
3 нафари Сирдарё вилоятида,
5 нафари Сурхондарё вилоятида,
2 нафари Фарғона вилоятида,
2 нафари Хоразм вилоятида,
37 нафари Тошкент вилоятида,
206 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафари,
Бухоро вилоятида 10 нафар,
Наманган вилоятида 3 нафар,
Сирдарё вилоятида 4 нафар,
Тошкент вилоятида 23 нафар,
Тошкент шаҳрида 143 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 83649 (+187) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 635 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 1738 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

104
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech