Янгиликлар

40
Распечатать
15 Сен 2021

ЭМЛАШ ПУНКТЛАРИДА ВАКЦИНАЛАРНИНГ ТЎҒРИ САРФЛАНИШИГА КИМ ЖАВОБГАР?

ССВ Матбуот хизмати ушбу саволга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим бошлиғи Дилором ТУРСУНОВАдан жавоб олди:

— Барча даволаш-профилактика муассасаларининг тиббий ходимлари, уларнинг давлат ёки хусусий секторга қарашли бўлишидан қатъий назар, эмлашдан кейинги ножўя белгилар билан мурожаат қилган беморларда эмлашдан кейинги реакция ёки эмлашдан кейинги асорат борлигини аниқлаш ва уларга тиббий ёрдам кўрсатиб рўйхатга олишга масъулдир.

Эмлаш жараёнида юритилган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва эмланиши лозим бўлган аҳоли қатламининг эмлашлар билан тўлиқ қамраб олинишига даволаш-профилактика муассасаларининг бош шифокор ўринбосари, бош ҳамшира ва мазкур муассасанинг оилавий шифокорлари масъул ҳисобланади.

Улар коронавирус инфекциясига қарши эмлаш жараёнида қуйидагиларни текшириб боришлари керак:

эмланиши белгиланган контингентни тўлиқ рўйхатга олинганлиги ва emlash.uz ахборот тизимига киритиб борилишини, шу жумладан, уй шароитида эмланадиганлар сонини;

эмлашларнинг ўз вақтида олиб борилишини ва тўлиқ ўтказилишини;

эмлашга берилган тиббий чекловларнинг асослилигини ва тиббий чеклов берилган аҳолининг тўлиқ ҳисобга олинишини;

шифокорлар томонидан эмлаш ўтказишга ёки тиббий чеклов беришга бўлган асосларни;

эмлаш ҳисоботларининг ўз вақтида тайёрланиши ва топширилишини;

эмлашдан кейинги реакция ва асоратларнинг рўйхатга олинганлигини.

эмланганлиги тўғрисидаги сертификатларнинг берилишини;

Ҳар бир доза вакцинага даволаш-профилактика муассасаси раҳбари ва масъул ходими жавобгардир!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

40
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech