Янгиликлар

69
Распечатать
11 Июн 2021

Эмлаш тадбирларида фойдаланиладиган зарурий сарфловчи воситаларни харид қилиш учун 6,7 миллиард сўм маблағ ажратилган

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг “Ўзбекистонда СOVID-19 қарши кураш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар” мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов айтишича, эмлаш тадбирларини талаб даражасида ўтказиш учун Санитария–эпидемиология хизматининг ҳисоб-китоблари асосида зарурий сарфловчи воситаларни харид қилиш учун 6 782 300 200 сўм маблағ ажратилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғига кўра, эмлаш тадбирларнинг бажарилиши санитария-эпидемиология хизматида ташкил этилган штаб томонидан доимий назорат қилиниб, мувофиқлаштириш тадбирлари олиб борилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

69
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech