Янгиликлар

187
Распечатать
19 Янв 2021

ЖССТ раҳбарининг таъкидлашича, COVID-19га қарши вакциналар дунё бўйлаб тенг тақсимланмаяпти

COVID-19га қарши вакциналар тенг тақсимланмаяпти ва энг қашшоқ мамлакатларга этиб бориш имконига эга эмас, бу глобал тенгсизликка олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус матбуот анжумани давомида айтди.

— Очиғини айтишим керак: дунё ҳалокатли маънавий инқироз ёқасида турибди. Бу инқирознинг баҳоси эса дунёдаги энг қашшоқ мамлакатлар фуқароларининг ҳаёти билан тўланади, — деди Т. Гебрейесус. — Коронавирусга қарши вакциналар дунёдаги кўплаб инсонлар ҳаётини қутқариши билан бирга одамларни ажратиб турадиган тенгсизлик деворининг яна бир ғиштга кўтарилишига олиб келиши мумкин. 39 миллиондан ортиқ дозадаги вакцина 49 та юқори даромадли мамлакатларга тарқатилди ва унинг атиги 25 дозаси энг кам даромадли мамлакатга етказилди. Тасаввур қилинг: 25 миллион эмас, 25 минг эмас, 25 доза холос.

Унинг таъкидлашича, вакцинани адолатли тақсимлаш бўйича ташқи қўллаб-қувватлашга қарамай, айрим мамлакатлар ва компаниялар, мақсади аҳолининг барча қатламлари учун вакциналардан тенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш бўлган COVAX ташаббусини четлаб ўтиб, икки томонлама шартномалар тузишда давом этишмоқда, нархларни кўтармоқда ва навбатнинг олди қаторига чиқиб олишга интилишмоқда.

— Вакцина ҳамма учун етарли. Aммо ҳозирда биз бутун дунёда жиддий касаллик ва ўлим хавфига дучор бўлганларни биринчи ўринга қўйиш учун битта глобал оила сифатида ҳамкорликда фаолият олиб боришимиз лозим, — деди ЖССТ раҳбари.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

187
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech