Янгиликлар

95
Распечатать
26 Янв 2023

Халқимиз фидойи тиббиёт ходимларининг заҳматли меҳнатини доимо қадрлайди

Бироқ бугун жамиятимизда ушбу касб эгаларига нисбатан тез-тез куч ишлатиш ҳолатлари содир бўлмоқдаки, бу ҳар қандай соғлом фикрли инсоннинг ғазабини қўзғаши аниқ.

Маълум бўлишича, жорий йил 22 январь куни Тошкент вилояти Тошкент туманида ана шундай нохуш воқеа кузатилди. Чақириқ бўйича белгиланган манзилга етиб борган тез тиббий ёрдам бригадасининг эркак ходими – фельдшер У.У. бемор аёлнинг ўғли Ў.А. томонидан аёвсиз калтакланди.

Оқибатда жабр кўрган “Тез ёрдам” ходими Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг шошилинч нейрохирургия бўлимига ётқизилди.

Айни пайтда 24 ёшли муштумзўр фуқаро Ў.А.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

"Milliy TV" телеканалининг "Миллар" дастури орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада ушбу воқеа тафсилотлари ҳақида батафсил сўз юритилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

95
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech