Янгиликлар

105
Распечатать
11 Май 2021

Ҳид билиш нега йўқолади?

Ҳид билиш қобилиятининг пасайиб бориши ёки буткул йўқолишининг бир қанча сабаблари бор. Улардан энг кўп учрайдигани ўткир ёки сурункали тумов касаллигидир.

 Грипп, аллергик касалликлар, вирусли инфекциялар хам бу ҳолатни келтириб чиқариши мумкин. Аксарият ҳолатларда бу қўрқинчли ҳисобланмайди. Касаллик тўлиқ даво курсларидан сўнг, секин-асталик билан ўтиб кетади.

 Айрим касалликлар (нерв системаси касалликлари, қандли диабет)да бу ҳолат тўғридан-тўғри юзага келиши ҳам мумкин. Бундай пайтларда айрим беморлар шифокор маслаҳатисиз томир торайтирувчи томчилардан ҳам фойдаланишади. Улардан узоқ вақт давомида кўп миқдорда фойдаланиб бўлмайди.

 Энг яхшиси, ЛОР шифокорга мурожаат қилинг.

Манба: «Соғлом ҳаёт»

105
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech