Янгиликлар

39
Распечатать
13 Май 2022

Янги Қонун: Трансплантация соҳасидаги масъул органлар ваколатлари нималардан иборат?

Кеча “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилингани ва унинг мақсад ва моҳияти ҳақида қисқача маълумот берган эдик.

Хўш, инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси соҳасидаги масъул органлар қайсилар ва уларнинг ваколатлари нималардан иборат?

Қонуннинг 5-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

 инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;

 тегишли органлар ва ташкилотларнинг инсон аъзолари
ва тўқималарининг трансплантацияси соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;

 трансплантация объектлари рўйхатини, шунингдек уларнинг трансплантацияси тартибини белгилайди;

 инсон аъзолари ва тўқималарини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташиш, уларни сақлаш, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириш тартибини белгилайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Қонуннинг 6-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

 инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

 Донорларнинг, реципиентларнинг, шунингдек инсон аъзоларининг
ва (ёки) тўқималарининг ягона давлат реестрини шакллантиради
ҳамда юритади;

 инсон аъзолари ва тўқималарини олишни ҳамда уларнинг трансплантациясини амалга оширувчи давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббиёт муассасалари фаолиятини назорат қилади, шунингдек уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради ва ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;

 инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси соҳасида халқаро ҳамда хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Ҳужжатнинг 7-моддасига мувофиқ:

 Инсон аъзолари ва тўқималарини олиш ҳамда уларнинг трансплантацияси давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббиёт муассасалари томонидан амалга оширилади, ушбу муассасаларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

39
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech