Янгиликлар

63
Распечатать
13 Май 2022

Янги Қонун: Трансплантация зарурлиги тўғрисида тиббий хулоса ким томонидан берилади?

Янги қабул қилинган “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига биноан:

инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг трансплантацияси зарурлиги тўғрисидаги тиббий хулоса даволовчи шифокор, трансплантолог, анестезиолог, невропатолог, зарурат бўлганда бошқа ихтисосликлардаги шифокорлардан иборат таркибдаги мутахассис-шифокорлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган тартибда берилади.

Шунингдек, 9-моддага кўра:

 тирик донордан ёки инсон мурдасидан аъзоларни ва (ёки) тўқималарни трансплантация қилиш фақат бошқа жарроҳлик амалиётлари ёки муолажалар реципиент ҳаётини сақлаб қолишни ёхуд унинг соғлиғи тикланишини кафолатлай олмаган тақдирда қўлланилиши мумкин.

 Инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини реципиентларга трансплантация қилиш инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг трансплантацияси зарурлиги тўғрисидаги тиббий хулоса асосида амалга оширилади.

Қонуннинг 10-моддасига мувофиқ:

инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг трансплантацияси реципиентнинг ёзма розилиги билан амалга оширилади. Бунда реципиент бўлажак жарроҳлик амалиёти ёки муолажа муносабати билан ўз соғлиғи учун юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ҳақида имзо қўйдирилиб огоҳлантирилиши керак.

 Ушбу жараён мажбурий тартибда видеоёзувга қайд этилади. Агар реципиент ўн саккиз ёшга тўлмаган бўлса ёки белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса ёхуд реципиентнинг ўзидан розилик олишнинг имкони бўлмаса, инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг трансплантацияси унинг ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилининг ёзма розилиги билан амалга оширилади.

Ҳужжатнинг 11-моддасида:

 инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини унинг мурдасидан олишга унинг тириклик чоғидаги нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилиги мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилиши белгиланган.

 Инсоннинг мурдасидан олинган аъзолардан ва (ёки) тўқималардан барча муҳтож шахсларга трансплантация қилиш учун фойдаланилиши мумкин.

 Инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини унинг мурдасидан тегишли розиликсиз олиш қонунга хилофдир.

 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда, инсон бош миясининг ўлимини қайд этиш асосида бериладиган ўлим тўғрисидаги хулоса мавжуд бўлган тақдирда, инсон аъзолари ва (ёки) тўқималари унинг мурдасидан трансплантация учун олиниши мумкин.

 Инсон бош миясининг ўлимини қайд этишда трансплантологларнинг ҳамда инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олишни таъминловчи бригадалар аъзоларининг иштирок этиши тақиқланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

63
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech