Янгиликлар

169
Распечатать
12 Май 2021

ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ ҲАМШИРАЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Ҳар йили 12 май Халқаро ҳамширалар куни сифатида бутун дунёда, шу жумладан, юртимизда ҳам кенг нишонланади. Ушбу санада анъанавий тарзда “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” танловларининг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтади.

Танловни ўтказишдан мақсад ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари орасидан ўз касбининг моҳир эгаларини аниқлаш ва уларни эътироф этиш, ходимлар ўртасида ўз касбига нисбатан ҳурмат ва фахр туйғусини шакллантириш, ходимларнинг ўз касбий билим ва малакаларини ошириб боришини қўллаб-қувватлашдан иборатдир.

Танлов ҳар йили ўтказилиб, ходимлар фақат 3 йилда бир марта танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга. Унда 28 ва ундан юқори ёшдаги ўз соҳасида камида 10 йиллик иш стажига эга бўлган ва охирги иш жойида камида 3 йилдан бери ишлаётган маълумотидан қатъий назар ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари иштирок этишлари мумкин.

Жорий йил ушбу танловда мамлакатимизда фаолият юритувчи ўрта тиббиёт ходимлари 13 та номинация бўйича куч синашди. Республика босқичида ҳар бир йўналиш бўйича 3 нафар (1-, 2- ва 3-ўринларда) жами 39 нафар ўрта тиббиёт ходими ғолиб деб топилиб, диплом, рағбатлантирувчи мукофот ва бошқа совғалар билан тақдирланди.

2021 ЙИЛДА ЎТКАЗИЛГАН “ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ЎРТА ТИББИЁТ ВА ФАРМАЦЕВТИКА ХОДИМИ” ТАНЛОВИ НОМИНАЦИЯЛАРИ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИДА I, II, III ЎРИННИ ҚЎЛГА КИРИТГАН ИШТИРОКЧИЛАР РЎЙХАТИ

1. “Йилнинг энг яхши ҳамшираси” номинацияси бўйича:

1-ўрин — Уликова Кумушхон Хадятиллаевна – Фарғона туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлими ҳамшираси.

2-ўрин — Хасанова Насиба Иргашбаевна – Сирдарё вилояти эндокринология диспансери диабет мактаби ҳамшираси.

3-ўрин — Жангабаева Нодира Ражаповна – академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази Нукус филиали ҳамшираси.

2. “Йилнинг энг яхши патронаж ҳамшираси” номинацияси бўйича:

1-ўрин — Шомуратова Раъно Хаятуллаевна – Тошкент шаҳар Олмазор туман 63-сон оилавий поликлиникаси патронаж ҳамшираси.

2-ўрин — Хакимова Фируза Каримовна – Бухоро вилояти Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмаси 60-сон оилавий поликлиника патронаж ҳамшираси.

3-ўрин — Турсунова Шаҳло Султановна – Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар 2-сон оилавий поликлиника патронаж ҳамшираси.

3. “Йилнинг энг яхши муолажа ҳамшираси” номинацияси бўйича:

1-ўрин — Джураева Нилуфар Тураевна – Бухоро вилояти Ромитан туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлими муолажа ҳамшираси.

2-ўрин — Раимқулова Сабохат Шакарбаевна – коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга ихтисослаштирилган Зангиота махсус 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси “А”-блоки 1-бўлими муолажа ҳамшираси.

3-ўрин — Ташанова Орзигул Ботировна – Самарқанд вилояти Жомбой тумани тиббиёт бирлашмаси болалар бўлими муолажа хона ҳамшираси.

4. “Йилнинг энг яхши операция хонаси (блоки) ҳамшираси” номинацияси бўйича:

1-ўрин — Алламова Назакат Рузимовна – Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали операция блоки ҳамшираси.

2-ўрин — Қурбонова Тозагул Холияровна – Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиали операция блоки ҳамшираси.

3-ўрин — Садирходжаева Дилнозахон Алавитдиновна – Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамшираси.

5. “Йилнинг энг яхши тез тиббий ёрдам станцияси ҳамшираси” номинацияси бўйича:

1-ўрин — Ропиева Гўзала Барат қизи – Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали тез тиббий ёрдам навбатчи фельдшери.

2-ўрин — Илясова Барно Абдушукуровна – Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси ҳамшираси.

3-ўрин — Баймурадов Дастон Максад ўғли – Қорақалпоғистон Республикаси Эликқалъа туман тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими фельшери.

6. “Йилнинг энг яхши шошилинч ёрдам ҳамшираси” номинацияси бўйича:

1-ўрин — Талаганова Гузал Кидирбаевна – Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази катталар жарроҳлиги жонлантириш бўлими ҳамшираси.

2-ўрин — Иноятова Мунаввар Тоштемировна – Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиали жонлантириш бўлими ҳамшираси.

3-ўрин — Абророва Нафисахон Юнусовна – Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали жарроҳлик бўлими ҳамшираси.

7. “Йилнинг энг яхши катта ҳамшираси” номинацияси бўйича:

1-ўрин — Санақулова Захира Баймахатовна – Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали болалар жарроҳлиги ва асоратланган жароҳатлар бўлими катта ҳамшираси.

2-ўрин — Аҳмедова Умидахон Шавкатовна – Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази суяк-бўғим жарроҳлиги бўлими катта ҳамшираси.

3-ўрин — Назарова Раънохон Имамолиевна – Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали хирургик реанимация бўлими катта ҳамшираси.

8. “Йилнинг энг яхши дояси” номинацияси бўйича:

1-ўрин — Примқулова Озода Панджиевна – Сурхондарё вилоят перинатал маркази туғруқ бўлими дояси.

2-ўрин — Маматқулова Дурдонахон Баҳодировна – Андижон вилоят перинатал маркази дояси.  3-ўрин — Яллабоева Лобар Абдумуратовна – Жиззах вилояти Пахтакор туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлими дояси.

9. “Йилнинг энг яхши лаборанти” номинацияси бўйича:

1-ўрин — Сулаймонов Нодирбек Рустамович – Қашқадарё вилояти Касби туман тиббиёт бирлашмаси клиник диагностика бўлими катта лаборанти.

2-ўрин — Шамаева Саида Қурбаналиевна – Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази лаборатория бўлими лаборанти.

3-ўрин — Хайитбоева Муҳаббат Турсинбоевна – Андижон туман тиббиёт бирлашмаси лаборатория бўлими лаборанти.

10. “Йилнинг энг яхши тиббий-ижтимоий муассаса ҳамшираси” номинацияси бўйича:

1-ўрин — Тожиева Нигора Қахоровна – Навоий вилоят ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази ҳамшираси.

2-ўрин — Раджапова Зарифа Улуғбековна – Бухоро вилояти “Мурувват” ногиронлар учун аёллар мурувват уйи ҳамшираси.

3-ўрин — Атажанова Шарофат Нуржановна – Хоразм вилоят ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази ҳамшираси.

11. “Йилнинг энг яхши фельдшери” номинацияси бўйича:

1-ўрин — Калимбетов Нзаматдин Шарапович – Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиали тез тиббий ёрдам бўлими фельдшери.

2-ўрин — Хасанов Шермумин Журақулович – Самарқанд вилояти Пахтачи тумани тез тиббий ёрдам фельдшери.

3-ўрин — Олимжонов Суҳроб Равшанбек ўғли – Сирдарё вилояти Сайхунобод туман тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими фельдшери.

12. “Йилнинг энг яхши фармацевти” номинацияси бўйича:

1-ўрин — Сотиболдиева Гулчеҳра Исмонжоновна – Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ички дорихона бўлими фармацевти.

2-ўрин — Нуриддинова Шаҳноза Тошпулатовна – Навоий вилояти Кармана туман тиббиёт бирлашмаси дорихона бўлими фармацевти.

3-ўрин — Рустамова Шойра Хайдаровна – Қашқадарё вилояти Китоб туман тиббиёт бирлашмаси дорихона бўлими фармацевти.

13. “Йилнинг энг яхши санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ўрта тиббиёт ходими” номинацияси бўйича:

1-ўрин — Абдурахманов Улуғбек Исматуллаевич – Республика Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ўта хавфли юқумли касалликлар лабораторияси лаборанти.

2-ўрин — Сотболдиева Мунира Мухаммадовна – Фарғона вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази методик профилактик ва эпидемияга қарши ишларни ташкил этиш бўлими эпидемиолог врач ёрдамчиси.

3-ўрин — Шарипова Азиза Хусеновна – Самарқанд вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази эпидемиолог шифокори ёрдамчиси.

169
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech