Янгиликлар

29
Распечатать
13 Май 2022

Юртимизда дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш қачондан бошланади?

Мамлакатимизда дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш, олиб кириш ва айланмасини ҳисобга олиш механизмларини тубдан такомиллаштиришга эҳтиёж катта.

Уларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими эса ана шу масалаларнинг амалий ва ҳуқуқий ечими бўлиб хизмат қилади.

Шу мақсадда ўтган ойда Вазирлар Маҳкамасининг “Дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.

Хўш, ушбу ҳужжатга муфовиқ, мажбурий рақамли маркировкалаш жараёни қачондан бошланади?

Қарорда белгиланганидек, бу амалиёт:

 биринчи гуруҳ — иккиламчи (ташқи) қадоқларда ишлаб чиқарилган дори воситалари (орфан дори воситалари бундан мустасно) — 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб;

 иккинчи гуруҳ — бирламчи (ички) қадоқларда ишлаб чиқарилган дори воситалари (агар иккиламчи (ташқи) ўрам мавжуд бўлмаса) ва доривор ангро — маҳсулотлари (орфан дори воситалари бундан мустасно) — 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб;

 учинчи гуруҳ — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан дори воситалари ҳамда кам учрайдиган (орфан) касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш учун мўлжалланган тиббий буюмлар рўйхатига кирган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида амалга оширилган рўйхатга олиш натижаларини тан олиш тартиби доирасидаги дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббиёт техникасининг Давлат реестрига киритилган дори воситалари — 2023 йил 1 мартдан бошлаб;

 тўртинчи гуруҳ — белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхатга киритилган тиббий буюмлар — 2025 йил 1 февралдан бошлаб жорий этилади.

Бунда тиббий буюмлар рўйхати Давлат солиқ қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мазкур маҳсулотларни рақамли маркировкалаш юзасидан ўтказилган тажриба лойиҳаси натижаларига асосан тасдиқланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

29
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech