2020 йил 4 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 58 612 (+191) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 136 нафари Тошкент шаҳрида, 33 нафари Наманган вилоятида, 13 нафари Андижон вилоятида, 9 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 246 нафар, Тошкент вилоятида 64 нафар, Жиззах вилоятида 27 нафар, Сирдарё вилоятида 24 нафар, Наманган вилоятида 18 нафар, Самарқанд вилоятида 17 нафар, Андижон вилоятида 15 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар, Қашқадарё вилоятида 8 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, юртимизда 55 281 (+427) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 94 фоизга етди.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 851 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.