Янгиликлар

37
Распечатать
15 Сен 2021

Юртимизда коронавирусга қарши қўлланилган жами вакциналар 17,4 миллион дозадан ошди

14 сентябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 255 739 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 67 040 нафарни,
2-босқич эмланганлар 127 979 нафарни,
3-босқич эмланганлар 60 720 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 17 435 318 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 10 147 327 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 5 432 992 нафарни,
3-босқич эмланганлар 1 854 999 нафарни ташкил қилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 3 345 225 нафарни ташкил қилмоқда.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
 Андижон вилояти (29 253 доза),
Фарғона вилояти (26 048 доза),
Тошкент вилояти (24 203 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
Фарғона вилоятида 1 970 606 доза,
Наманган вилоятида 1 896 709 доза,
Андижон вилоятида 1 890 210 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

37
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech