Янгиликлар

74
Распечатать
30 Июн 2022

Юртимизда коронавирусга бир кунда ўртача 10 мингта ПЗР-тест топширилмоқда

Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг динамикасига назар ташласак, жорий йил 14 июндан бошлаб аҳоли орасида касалланиш кўрсаткичлари нисбатан ортаётганини кўриш мумкин.

Шу боис айни пайтда юртимизда хасталикни эрта аниқлаш, ўз вақтида зарур даво чораларини кўриш мақсадида COVID-19га гумон қилинган шахслардан ПЗР-тест таҳлилларини олиш ишлари самарали ташкил этиляпти.

Жумладан, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати маълумотига кўра, жорий йил 15-25 июнь кунлари мамлакатимизда кунига ўртача 5629 та, жами 62 мингга яқин ПЗР-тест синамаси ўтказилган.

Сўнгги кунларда эса бу рақам қарийб икки баробарга ортиб, кунига ўртача 10 минг нафар фуқародан ПЗР-тест таҳлиллари олинмоқда.

Қайд этиш керакки, ўтган йил июнь ойининг охирги ҳафтасида жами 284 500 га яқин ана шундай синама таҳлиллари ўтказилган эди.

Маълумот учун, бугун Ўзбекистонда яна 97 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Мамлакатда жами касалланганлар сони 240 764 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

74
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech