Янгиликлар

199
Распечатать
03 Дек 2021

Касалланишлар ва ўлимлар сони ортди: кеча юртимизда 260 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди

2021 йил 2 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 193893 (+260) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
10 нафари Андижон вилоятида,
15 нафари Бухоро вилоятида,
8 нафари Жиззах вилоятида,
1 нафари Қашқадарё вилоятида,
2 нафари Навоий вилоятида,
9 нафари Наманган вилоятида,
21 нафари Самарқанд вилоятида,
5 нафари Сирдарё вилоятида,
13 нафари Фарғона вилоятида,
14 нафари Хоразм вилоятида,
67 нафари Тошкент вилоятида,
91 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
Андижон вилоятида 15 нафар,
Бухоро вилоятида 10 нафар,
Жиззах вилоятида 6 нафар,
Навоий вилоятида 2 нафар,
Наманган вилоятида 5 нафар,
Самарқанд вилоятида 22 нафар,
Сирдарё вилоятида 12 нафар,
Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
Фарғона вилоятида 11 нафар,
Хоразм вилоятида 10 нафар,
Тошкент вилоятида 7 нафар,
Тошкент шаҳрида 94 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 190503 (+198) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1413 нафарни ташкил қилди.

Шу кунларда бутун дунёда коронавирус инфекцияси қайта бош кўтарди. Айниқса, бугун дунё бўйлаб касалликнинг "омикрон" штамми яшин тезлигида тарқалмоқда. Мутахассислар ушбу штамм билан боғлиқ умумий глобал хавфни жуда юқори дея баҳоламоқда. Бу эса ҳар биримиздан карантин қоидаларига қатъий риоя этиш, касаллик тарқалаётган мамлакатларга зарурат бўлмаса, вақтинча бормаслик, энг асосийси, COVID-19га қарши тўлиқ эмланишни тақозо этади. Унутманг, вакцина – ягона чора!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

199
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech