Янгиликлар

116
Распечатать
12 Май 2021

Кеча эмлаш ишларида 62 минг дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

11 май куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 62262 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
1-босқич эмланганлар 21524 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 40738 нафарни ташкил қилди.

Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда жами 1236240 доза вакцинадан фойдаланилди.
Улардан:
1-босқич эмланганлар 1078618 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 157622 нафарни ташкил қилди.

11 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Фарғона вилояти (13754 доза),
Андижон вилояти (8196 доза),
Самарқанд вилояти (7435 доза) банд қилди.

Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши жами эмлашлар сони:
Фарғона вилоятида 161717 доза,
Андижон вилоятида 156023 доза,
Наманган вилоятида 135952 доза,
Самарқанд вилоятида 116621 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

116
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech