Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази онкохирург шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Хуршиджон Абдикаримов Қорақалпоғистонга борди.
Онкохирург Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон филиалида бўлиб, бир қатор беморларга операцияларни маҳаллий шифокорлар ёрдамида муваффақиятли амалга оширди.
Хирургик амалиётлар давомида Х.Абдикаримов маҳаллий шифокорларга ўз тажрибалари билан ўртоқлашди ва филиал мутахассислари билан биргаликда онкологиянинг муҳим масалалари тўғрисида суҳбат ўтказди.
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати