Янгиликлар

151
Распечатать
13 Май 2022

Мамлакатимизда жами 52,7 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

12 май мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 127 405 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
 1-босқич эмланганлар 2 735 нафарни,
 2-босқич эмланганлар 10 611 нафарни,
 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 114 059 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 52 741 561 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
 1-босқич эмланганлар 20 294 031 нафарни,
 2-босқичда эмланганлар 16 364 744 нафарни,
 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 16 082 786 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Самарқанд вилояти (17 263 доза),
Тошкент шаҳри (16 777 доза),
Хоразм вилояти (11 072 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 94,6 фоизга, тўлиқ вакцина курсини олганлар эса 76,9 фоизга етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

151
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech