Янгиликлар

83
Распечатать
11 Июн 2021

МАҚСАД – АҲОЛИНИ ТИББИЁТДАН ВА БУГУНГИ ИСЛОҲОТЛАРДАН РОЗИ ҚИЛИШ

Мамлакатимиз ҳудудларида тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижроси билан яқиндан танишиш, бу борадаги муҳим вазифаларнинг ҳаётга татбиқ этилишини янада жадаллаштириш, давлатимиз раҳбарининг тиббиётга оид Фармон ва қарорларида белгилаб қўйилган вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш ва самарадорлигини янада ошириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов бошчилигидаги гуруҳ Жиззах вилоятида хизмат сафарида бўлиб турибди.

Сафарнинг дастлабки куни вазирнинг биринчи ўринбосари вазирлик бошқарма бошлиғи Баҳром Игамбердиев, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Озода Маҳмудова ҳамроҳлигида вилоятдаги Шароф Рашидов ва Зомин туманларидаги бир қатор тиббиёт муасасалари фаолияти билан яқиндан танишди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Баҳром Игамбердиевнинг Зомин туманидаги Қудуқча МФЙда ўтказилган сайёр қабули давомида бу ерда ташкил этилган тиббий кўриклар жараёнини кўздан кечирди.

Аҳоли билан мулоқот қилиб, фуқароларнинг тиббиётга бўлган муносабатларини ўрганди.

Шу ернинг ўзида мутасаддиларга тиббиёт ходимлари олдида турган энг муҳим вазифалар ҳақида гапириб, уларни ишларга виждонан ёндашиб, халқимизга сифатли тиббий хизмат кўрсатиб, аҳолининг тиббиётдан ва бугунги ислоҳотлардан рози қилиш учун бор билим, куч ва маҳоратларини ишга солишга даъват этди.

Жиззах вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

83
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech