Янгиликлар

169
Распечатать
24 Ноя 2021

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистоннинг ёш, ташаббускор шифокорлари учун янги ғоя ва таклифлар майдонини яратди

Президентимиз тиббиёт соҳасини халқимизни рози қиладиган тизимга айлантириш бўйича олдимизга жуда катта вазифаларни қўйган. Буларни тўлақонли рўёбга чиқариш, соҳада ўз ечимини кутаётган муаммоларни ҳал этиш учун янги ғоя ва ташаббуслар, креатив ёндашувлар ниҳоятда зарур.

Бу борада Ватанимиз ва халқимизга сидқидилдан хизмат қилиш орзуси билан ёниб яшаётган, жамиятдаги янгиланишлар жараёнида фаол иштирок этиб, долзарб масалаларни дадил кўтариб чиқаётган ёш шифокорлар куч-ғайрати, азму шижоатига суянамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Янги Ўзбекистон шифокорлари” платформаси тиббиёт соҳасининг ана шундай фаол ва ташаббускор ёш вакилларини бирлаштириш мақсадида яратилди.

Янги платформа нафақат юртимиз, балки дунёнинг исталган ҳудудида яшаб, меҳнат қилаётган 45 ёшгача бўлган шифокор ватандошларимиз учун мўлжалланган. У орқали мамлакатимиз тиббиёти олдида турган долзарб масалалар ва уларнинг ечимлари бўйича янги ғоя, таклиф ҳамда ташаббуслар қабул қилиниб, соғлиқни сақлаш тизими ривожига бағишланган илмий-амалий конференцияда муҳокама этилади.

Шунингдек, энг яхши ғоя ва таклифлар берган ёш шифокорлар вазирлик истиқболли кадрлар захирасига киритилади.

Янги Ўзбекистон тиббиёти ривожига ўз ҳиссангизни қўшмоқчимисиз? Илғор ғоя ва ташаббусларингизни рўёбга чиқариш учун майдон керакми? Унда шошилинг! Биз сизни ҳамкорликка чорлаймиз!

Бунинг учун https://ssv.uz/uz/vacancy?vacancy_id=6287 манзили орқали рўйхатдан ўтиб, соҳа олдида турган долзарб масалаларнинг ечимлари бўйича ўз ғоя ва таклифларингизни қолдиринг. Уларнинг конфиденциаллиги таъминланади.

Ватанга дахлдорлик ҳисси ва фаол фуқаролик позициянгизни кўрсатиш фурсати келди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги сизнинг ҳар бир ғоя ва таклифингизни қадрлайди. Имкониятни бой берманг!

Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлиги

169
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech