Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов томонидан 2023 йил тизимда “Коррупцияга қарши кураш йили” деб эълон қилингани ҳақида хабар бергандик.
Бу борадаги устувор вазифалар ижроси доирасида Соғлиқни сақлаш вазири А. Иноятовнинг (+998-91) 403-17-73 шахсий телефон рақами орқали соҳадаги коррупциявий ҳолатлар юзасидан аниқ факт ва далилларга асосланган мурожаатлар қабул қилиш бошланди.
Бундан ташқари, фуқаролар ўз мурожаатларини қуйидаги платформалар орқали ҳам йўллаши мумкин:
вазирлик қошида куну тун фаолият олиб борувчи "1003" қисқа рақамли “Сall-марказ”;
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари қошида мунтазам фаолият юритувчи "1103" қисқа рақамли “Сall-марказ”лар;
вазирликнинг янги ишга туширилган расмий телеграм-боти;
барча туман тиббиёт муассасаларининг фуқаролар гавжум бўладиган жойларига ўрнатилган ва тиббиёт маскани раҳбари билан боғланиш имконини берувчи “тўғридан-тўғри алоқа” линиялари;
вазирлик расмий веб-сайтида аҳолидан келиб тушаётган саволларга тезкор жавоб беришга мўлжалланган “Jivo” иловаси.
Эслатиб ўтамиз: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар қандай коррупцион ҳолатларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлади ва фуқароларнинг ҳеч бир мурожаати эътибордан четда қолмайди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.