Янгиликлар

30
Распечатать
05 Май 2021

Мутахассислар Қорақалпоғистонда болалар саломатлигини яхшилашга эътибор қаратишди

Аҳоли саломатлиги, жумладан болалар саломатлигини яхшилаш, уларга ихтисослаштирилган тиббий хизматни етказиш ва шу орқали чекка ҳудудларда аҳолининг тиббий ёрдамга бўлган эҳтиёжини қондириш, маҳаллий шифокорларнинг малакасини ошириш мақсадида Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази ЛОР шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Азамат Раззаков ва аудиолог, тиббиёт фанлари номзоди Наргиза Каримова Қорақалпоғистонга борди.

Мутахассислар Нукус шаҳридаги Республика болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ЛОР патологияси бўйича болаларни тиббий кўрикдан ўтказди. Маҳаллий ЛОР шифокорлар Женис Бекеев, Гулнара Бегалиева, Райхан Абдуллаевалар билан биргаликда бемор болаларга юқори технологик операцияларни амалга оширди ва Кохлеар имплантация операцияси ишланган болаларга аудиологик амалий ёрдам кўрсатди.

Шунинг билан бирга, Қорақалпоғистондаги болалар невропатологлари, ЛОР, неонатолог шифокорлар иштирокида «Болалардаги карлик касаллигининг эрта диагностикаси ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш» мавзусида Республика болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази базасида семинар бўлиб ўтди. Машғулот давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган ва амалиётда учраётган кўпгина саволларига жавоблар олди.

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати.

30
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech