Янгиликлар

100
Распечатать
13 Янв 2022

Очиқ мулоқот: Тиббиёт ходимларини қандай масалалар қизиқтирмоқда?

Давлатимиз раҳбарининг соғлиқни сақлаш тизими вакиллари билан бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун” мавзусидаги очиқ мулоқотига шу кунгача келиб тушган жами мурожаатлар сони 10 876 тани ташкил этди.

Уларнинг:
 48 фоизи — соҳа ривожига қаратилган таклифлар,
 22 фоизи — мурожаатлар,
 30 фоизи — индивидуал масалалардан иборат.

Жумладан, мурожаатларнинг:

 3917 таси соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини,
 615 таси ихтисослашган марказлар фаолияти,
 321 таси тез тиббий ёрдам хизматига дахлдор масалалардир.

 Ҳудудлар кесимида:

 Тошкент шаҳридан — 1130 та,
 Наманган вилоятидан — 997 та,
 Самарқанд вилоятидан — 570 та, яъни энг кўп мурожаат йўлланган.

Ҳурматли тиббиёт ходимлари!
Агар тиббиёт соҳасига оид ғоя ва таклифларингиз бўлса:

 1295 рақамли “Сall-марказ”,
 телеграмдаги
@SSV_Call_centre_bot,
 фейсбукдаги
https://www.facebook.com/Insonqadriuchunssv/,
 инстаграмдаги
https://www.instagram.com/insonqadriuchunssv
ҳамда
 insonqadriuchunssv@mail.ru
электрон манзилларига йўлланг ва мамлакатимиз тиббиётини янги сифат босқичига олиб чиқишга ўз ҳиссангизни қўшинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

100
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech