Янгиликлар

45
Распечатать
04 Май 2021

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА МАЛАКАЛИ ХИРУРГЛАР ТОМОНИДАН МУРАККАБ ОПЕРАЦИЯЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

Қорақалпоғистонликларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш ва юқори технологик операцияларни амалга ошириш мақсадида академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг бош шифокори, тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали шифокор Руслан Лигай ва марказнинг Ошқозон-ичак хирургияси бўлими мудири, тиббиёт фанлари номзоди Расул Омонов Нукус шаҳрига борди.

Малакали мутахассислар томонидан академик В.Воҳидов номидаги РИХИАТМнинг Нукус филиалида тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали шифокор, филиал директори Баҳодир Исмаилов билан биргаликда ошқозон-ичак ва юрак қон-томир касалликларига оид жарроҳлик амалиётлари амалга оширилмоқда.

Бир ҳафтага мўлжалланган хизмат сафари давомида мутахассислар қизил ўнгач саратони, гастроэктемия, операциядан кейинги қорин девори гигант чурраси, қорин деворини тиклаш ва бошқа турдаги 20 га яқин мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказади.

Операциялар давомида маҳаллий шифокорлар учун тажриба алмашиш имкони ҳам берилиб, улар жарроҳлик амалиётларида иштирок этган ҳолда ўзларининг билим ва кўникмаларини янада ошириши назарда тутилган.

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати.

45
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech