Янгиликлар

41
Распечатать
23 Фев 2021

ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда COVID-19 дан 7 мингдан ортиқ бемор вафот этди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 111 миллион 102 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 462 мингдан зиёд киши вафот этган (22.02.2021 йил Европа вақти билан соат 14:15 ҳолатига кўра). Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 338 118 янги ҳолати аниқланди, 7 580 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (23.02.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:23 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 111 миллион 720 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 474 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 27,773 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (11,005 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (10,139 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,177 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,115 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 70 973, Ҳиндистонда 14 199, Бразилияда 57 472, Россияда 12 604, Буюк Британияда эса 9 834 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

41
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech