Янгиликлар

46
Распечатать
22 Фев 2021

ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда COVID-19 дан 9 мингдан ортиқ бемор вафот этди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 110 миллион 749 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 455 мингдан зиёд киши вафот этган (21.02.2021 йил Европа вақти билан соат 16:21 ҳолатига кўра).

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 359 488 янги ҳолати аниқланди, 9 075 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (22.02.2021 йил Тошкент вақти билан соат 09:24 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 111 миллион 351 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 466 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 27,702 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,991 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (10,081 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,164 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,105 миллиондан ортиқ).
ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 73 240, Ҳиндистонда 14 264, Бразилияда 51 050, Россияда 12 742, Буюк Британияда эса 10 406 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

46
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech