Янгиликлар

46
Распечатать
04 Май 2021

ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 722 минг нафарга яқин янги касалланиш ҳолати қайд этилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
152 миллион 534 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
шундан 3 миллион 198 мингдан зиёд киши вафот этган (03.05.2021 йил Европа вақти билан соат 16:20 ҳолатига кўра).

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 721 896 янги ҳолати аниқланди.
11 711 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (04.05.2021 йил Тошкент вақти билан соат 09:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
153 миллион 193 мингдан ортиқ одам юқтирган,
улардан 3 миллион 210 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 32,047 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
Иккинчи ўринда Ҳиндистон (19,925 миллиондан ортиқ),
учинчи ўринда Бразилия (14,725 миллиондан ортиқ),
тўртинчи ўринда Франция (5,563 миллиондан ортиқ),
бешинчи ўринда эса Туркия (4,875 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 45 150, Ҳиндистонда 368 147, Бразилияда 66 964, Францияда 9 888, Туркияда эса 25 980 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Жорий йилнинг 1 май ҳолатига кўра дунё бўйича коронавирусга қарши 1 миллиард 045 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Обиджон Дилмуродов, маҳаллий консультант.

46
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech