Янгиликлар

88
Распечатать
25 Ноя 2022

Пойтахтимизда Тошкент фармацевтика институтининг 85 йиллигига бағишланган “Фармацевтика соҳасининг бугунги ҳолати: муаммолар ва истиқболлар” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ташкил этилди

Унда маҳаллий мутахассислар билан бирга, Германия, Хитой, Исроил, Ҳиндистон, Россия, Корея Республикаси, Эрон, Туркия, Малайзия ва Қозоғистон каби давлатлардан меҳмонлар иштирок этмоқда.

Конференцияда:
 фармацевтик таълимдаги ислоҳотлар;
 саноат фармацияси муаммолари;
 миллий дори сиёсатининг устувор йўналишлари;
 дорилар сифатини назорат қилиш;
 янги дори воситаларини яратиш каби масалалар муҳокама қилиняпти.

Ҳозир Тошкент фармацевтика институтида 40 нафар фан доктори ва профессор, 102 нафар фан номзоди, PhD, доцент каби мутахассислар фаолият кўрсатмоқда.

Тадбирда институт олимларининг маҳаллий ўсимликлардан фойдаланган ҳолда 20 дан ортиқ дори турини яратиш борасидаги илмий изланишлари ҳам эътироф этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

88
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech