Янгиликлар

29
Распечатать
03 Май 2021

Расмий муносабат

Ижтимий тармоқларда Ангор тумани “Навшаҳар” маҳалласида яшовчи Э.Г. ва унинг турмуш ўртоғи тиббиёт коллежини тамомлагани, аммо узоқ йиллардан буён мутахассислиги бўйича ишга кира олишмаётгани ҳақида сўз юритилиб, мутасаддилардан амалий ёрдам сўралган мурожаат эълон қилинган эди.

Ушбу ҳолат бўйича Ангор туман тиббиёт бирлашмаси қуйидагиларни маълум қилади: бирлашмада ўрта тиббиёт ходимларининг 596 та ставка штати мавжуд бўлиб, шу штатларда 1031 нафар ўрта тиббиёт ходимлари фаолият юритиб келмоқда. Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли олис ҳудудларда жойлашган оилавий поликлиникалар 0,25 ставкалардан вакант бўш иш ўринлари мавжуд. Жумладан, 5-сон ОП (Қорасув шаҳобчаси)да, 4-сон ОП (Тўлқин шаҳобчаси)да ва 1-сон ОП (Қ.Тўлаков шаҳобчаси)да ҳам 0,25 ставкалар бўш иш ўринлари бор.

Ангор туман тиббиёт бирлашмаси масъул ходимлари мурожаатчилар билан учрашиб, вазиятга ойдинлик киритди. Маълум бўлишича, фуқаро Э.Г. ва унинг турмуш ўртоғи тиббиёт коллежини тугатганига узоқ вақт бўлган, шу сабабдан уларга дипломини ҳимоя қилиш учун ихтисослаштиришдан ўтиб келиши бўйича йўлланма берилиши айтилди ва улар ихтисослаштиришдан ўтиб келгандан сўнг юқорида келтирилган оилавий поликлиникаларда вакант бўлиб турган иш жойларидан бирига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабрь кунидаги 319-сонли қарори ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 23 декабрдаги 380-сонли буйруғи асосида ишга қабул қилинишлари тушунтирилди.

***

Ижтимоий тармоқларда Денов шаҳридаги болалар шифохонаси биноси таъмирталаб аҳволдалиги ва санитария талабларига жавоб бермаслиги танқид қилинган материал эълон қилинган эди.

Шуни маълум қиламизки, бугунги кунда Денов туман тиббиёт бирлашмасининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Инвестиция дастури доирасида ҳамда  маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Туман 1-сон болалар поликлиникаси 2 қаватдан иборат бўлиб, 1981 йилда қурилган. Кейинчалик бино поликлиникага мослаштирилган эди.

Поликлиника биносини тўлиқ капитал таъмирлаш масаласи 2022 йил Инвестиция дастурига киритилган.

***

Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда Денов шаҳридаги “Кардио-шифо” тиббиёт марказида малакали мутахассислар ва замонавий тиббий ускуналар етишмаслиги сабабли беморлар навбати кўпайиб кетаётгани айтилган материал ҳам пайдо бўлган эди.

Вазият бўйича “Денов кардио шифо” МЧЖ маъмурияти қуйидагича изоҳ берди:

Туманда эхокардиография текшируви ушбу марказдан ташқари яна иккита хусусий тиббиёт муассасасида ҳамда қўшни Шўрчи туманидаги хусусий корхона қошидаги хусусий ташкилотда, Термиз шаҳрида эса ўндан ортиқ тиббиёт муассасаларида амалга оширилади. Аммо мурожаатда нотўғри ахборот берилган бўлиб, унда шу каби текширувлар вилоят бўйича иккита жойда ўтказилади дейилган.

Шунингдек, “Денов кардио шифо” хусусий тиббиёт муассасасига келган беморлар кунлаб навбатда туришмайди, келган куннинг ўзида текширувдан ўтказилади. Фақат жорий йилнинг 1 апрелидан 28 апрелигача марказда эхокардиография текшируви ўтказувчи шифокор Термиз шаҳрида малака ошириш курсларида бўлганлиги сабабли беморлар бошқа куни қайтиб келган бўлиши мумкин. Шундай бўлса-да шифокор беморларни соат 11:00 гача қабул қилиб, кейин машғулотларга кетган. Бу ҳақда эса беморлар учун огоҳлантирувчи эълон марказнинг кўринарли жойига жойлаштирилган.

Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси.

29
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech