Ижтимоий тармоқларда шифокор томонидан беморнинг даволаниши учун 14 тадан ортиқ дори воситаси буюрилгани танқид қилинган видеомурожаат тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Ушбу видеомурожаатда айтиб ўтилган ҳолат қачон ва қаерда бўлгани номаълум. Шу сабабли уни ўрганишнинг имкони бўлмади.
Шунга қарамай, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг куни кеча бўлиб ўтган навбатдаги Ҳайъат йиғилишида мазкур масалага ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Хусусан, вазирлик тасарруфидаги барча даволаш-профилактика муассасалари масъулларига келгусида бу каби ҳолатларнинг олдини олиш ва шифокорларнинг белгиланган даволаш стандартларига риоя қилишларини таъминлаш лозимлиги қатъий тушунтирилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги