Янгиликлар

58
Распечатать
13 Май 2022

Сўх туманида тиббиёт туризми ривожлантиралади

Айни дақиқаларда Шавкат Мирзиёев раислигида Фарғона вилояти фаоллари билан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда соҳа масъуллари, вазирлар ва ҳокимларнинг ҳисоботи, Фарғона юзасидан таклифларини эшитишга кўпроқ вақт ажратилмоқда.

Жумладан, Сўх ҳокими Сайидмусаев Сайидбаҳром тумандаги вазият ҳақида маълумот берди.

Сўнгги йилларда Сўх туманида барча соҳалар кесимида ўсиш кузатилаётгани, масалан, биргина тиббиёт соҳаси бўйича Сўх туманига қўшни Боткен вилоятидан 840 нафар қирғизистонлик келиб, даволаниб кетгани таъкидланди.

Мавжуд имконият ва талабдан келиб чиқиб, тиббиёт туризмини Сўхнинг янги ўсиш нуқтаси сифатида ривожлантириш режа қилинаётгани маълум қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

58
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech