Янгиликлар

45
Распечатать
05 Май 2021

Шу кунгача 3 та вилоятда 100 минг дозадан ошиқ вакцина қўлланилди

4 май куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 52 083 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди.

Улардан:
биринчи босқич эмланганлар 45362 нафарни,
иккинчи босқичда эмланганлар 6721 нафарни ташкил қилди.

Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда 963894 доза вакцинадан фойдаланилиб, уларнинг 21006 дозаси иккинчи босқичда қўлланилди.

4 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Андижон вилояти (9708 нафар),
Тошкент шаҳри (8590 нафар)
Наманган вилояти (5259 нафар),
Сурхондарё вилояти (5021 нафар) банд қилди.

Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши жами эмлашлар сони:
Фарғона вилоятида 127 911 доза,
Андижон вилоятида 109 505 доза,
Наманган вилоятида 103 569 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

45
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech