Янгиликлар

104
Распечатать
19 Мар 2021

Сирдарёлик ўрта тиббиёт ходимлар Давлат тиббий суғурта механизмлари бўйича ўз билим ва малакаларини оширди

Гулистон шаҳрида Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш тизимидаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида фаолият олиб бораётган ўрта тиббиёт ходимлари учун “Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий қилишда бош ва катта ҳамширалар ишини ташкил этиш” мавзусида ўқув курси ташкил этилди.

Дарсларни Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази кафедра мудири Рихси Салихажаева бошчилигидаги мутахассислар олиб борди.

Ўтказилган ўқув амалий курсида пойтахтлик мутахассислар, Президентимизнинг бир қатор Фармон ва қарорларининг амалга оширилиш механизмлари, мазкур ҳужжатлар бандларида келтирилган вазифалар, уни бажаришда ўрта тиббиёт ходимларининг роли тўғрисида сирдарёлик ўрта тиббиёт ходимларининг билим ва кўникмаларини шакллантирилишига ёрдам берди.

Ўқув амалиёти давомида сирдарёлик ўрта тиббиёт ходимлари Давлат тиббий суғурта тизимини 2021 йилнинг 1 июлидан 2022 йилнинг охирига қадар Сирдарё вилоятида тажриба-синов тариқасида апробациядан ўтказиш бўйича берилган топшириқ ва вазифалар борасидаги аниқ билим ва тажрибага эга бўлдилар.

Бу эса Сирдарёда янгитдан тажриба-синов лойиҳаси асосида жорий этилаётган, 2021 йилнинг 1 июлидан 2022 йилнинг охирига қадар Сирдарёда тажриба-синов тариқасида апробациядан ўтказиш билан боғлиқ ишларни жадаллаштириш ва тезлаштиришда, Давлат суғурта тиббиёти тизими ҳисобига соҳада самарадорликка ва яхши натижаларга эришишда, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада оширишда қўл келади

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

104
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech