Янгиликлар

151
Распечатать
19 Янв 2021

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра дунёда COVID-19 билан касалланганлар сони 95,5 миллион нафардан ортиқни ташкил этмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 93 миллион 805 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 026 мингдан зиёд киши вафот этган (18.01.2021 йил Европа вақти билан соат 22:38 ҳолатига кўра). Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 588 325 янги ҳолати аниқланди, 11 136 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (19.01.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 95 миллион 555 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 040 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 23,556 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,571 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (8,455 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,591 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (3,395 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 212 253, Ҳиндистонда 13 788, Бразилияда 61 567, Россияда 22 857, Буюк Британияда эса 38 598 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

151
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech