Янгиликлар

136
Распечатать
02 Дек 2021

Соғлиқни сақлаш тизимида коррупция ҳолатларининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлигида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда “9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишланган Антикоррупцион ҳафталик доирасида “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди.

Тадбирда таъкидланганидек, вазирлик тизимида коррупцияга оид қонунбузарлик ҳолатларининг олдини олиш ва бартараф этиш йўналишида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, вазирликнинг Коррупцияга қарши курашиш комплаенс ички аудит ва молиявий назорат хизмати ташкил қилиниб, унинг асосий вазифалари сифатида вазирликда коррупцияга қарши кураш бўйича “комплаенс-назорат” (compliance control) тизимини жорий этиш ва уни такомиллаштириш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупцион хавф-хатарларни ўз вақтида аниқлаш, уларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ва бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш белгиланган.

Шунингдек, масофадан мониторинг қилиш орқали шубҳали вазиятлар аввал таҳлил қилиниб, аниқланган ҳолатлар натижаларига кўра мутахассисларни объектларга йўналтириш йўлга қўйилган.

Тадбирда вазирлик фаолиятида асосий эътибор молиявий хато ва камчиликларнинг олдини олиш бўйича профилактика чора-тадбирларига қаратилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимидаги фаолият жараёнлари очиқлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам сўз юритилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Давлат бюджетидан ажратилаётган маблағларнинг самарали ишлатилишини назорат қилиш, тизимдаги коррупцион хавф-хатарлар, молиявий хато ва камчиликларни аниқлаш, бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш юзасидан ишлар давом эттирилиши қайд этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

136
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech