Айниқса, жорий йил 2-3 май кунлари Президент Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи икки томонлама алоқаларда бутунлай янги саҳифа очди.
Юртимиз тиббиётида олиб борилаётган ислоҳотларда ушбу мамлакат лойиҳаларининг кўлами ва салмоғи алоҳида ўринга эга.
Хусусан, Германия тараққиёт банки (“KfW”) билан ҳамкорликда Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш, тиббий муассасаларни модернизация қилиш, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, муқобил энергия манбаи билан таъминлаш ва тиббий таълим бўйича 175 млн.евро қийматидаги 7 та инвестицион ва грант лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.