Янгиликлар

100
Распечатать
15 Апр 2021

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ БУЛОҚБОШИДА

Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Элмира Баситханова иштирокида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат самарадорлигини янада ошириш ва “маҳаллабай” иш тизими бўйича кўргазмали семинар-тренинг ўтказилди.

Семинарда оилавий шифокор пунктларининг маҳалла фуқаролар йиғинларида амалга ошириладиган ишлари “Жўраполвон” ОШП ва “Юксалиш” МФЙ ҳамкорлигида олиб борилаётган фаолият мисолида кўрсатиб берилди.

Семинар-тренингда вилоят даволаш-профилактика муасссасалари, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ҳамда Хонобод ва Қорасув шаҳар тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари, ушбу туманлардаги КТМП, ОП ва ОШПлар мудирлари иштирок этди.
Семинар-тренинг якунида Э. Баситханова томонидан тиббиёт бирлашмаларига аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлигини янада ошириш юзасидан тегишли топшириқ ва вазифалар белгилаб берди.

Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

100
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech