Янгиликлар

135
Распечатать
18 Янв 2021

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ БУХОРО ВИЛОЯТИНИНГ ЧЕККА ҲУДУДЛАРИДАГИ ТИББИЙ ХИЗМАТ ҲОЛАТИ БИЛАН ТАНИШМОҚДА

Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбар ходимларининг ҳудудларга амалий-услубий ёрдам кўрсатиш мақсадидаги хизмат сафарлари давом этмоқда. Жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов Бухоро вилоятида бўлиб турибди.

15 январь. Вобкент тумани.
Вобкент туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 14-оилавий поликлиникага ташриф буюрилди. Бу ерда тиббиёт ходимлари томонидан аҳоли орасида ўтказилган хатловнинг холислиги, ҳар бир хонадонда ўтказилганлиги ўрганилди.

Анжирбоғ МФЙга қарашли Махсумлар қишлоғидаги ўнга яқин яшаш уйларига борган вазир биринчи ўринбосари ушбу хонадонларнинг ҳар бир вакили билан мулоқот қилди.

16 январь. Пешкў тумани.
Соғликни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари ҳамда вилоят ва туман мутасаддилари Пешкў туманидан 180 км олисда жойлашган Жонгелди МФЙда бўлишиб, у ерда яшовчи қардош қозоқ миллатига мансуб аҳоли вакиллари билан учрашди.

18 январь. Жонгелди овули.
Вазирлик вакили қишлоқ шифохонасига, шу ердаги мактабга ва турли касалликлар бўйича ҳисобда турувчи беморлар хонадонларига борди. Ўқитувчилар билан бўлган мулоқот жараёнида уларнинг фикрлари, таклифлари ҳамда муаммолари билан ҳам қизиқди. Устозлар томонидан йилида бир маротаба уларни санаторийларга юбориш масаласи ўртага ташланди. Вазирлик масъуллари томонидан бу таклиф маъқулланди.

Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати

135
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech