Янгиликлар

58
Распечатать
13 Май 2022

ССВ: Фарғона водийсининг бир гуруҳ ҳамширалари "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди

Фарғона шаҳрида Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан водий вилоятларининг бир гуруҳ фаол ҳамширалари учун байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари тиббиёт муассасаларининг бир гуруҳ фидойи ўрта тиббиёт ходимлари иштирок этди.

Байрамда Соғлиқни сақлаш вазири Б. Мусаев иштирок этиб, ҳамшираларни касб байрами билан самимий қутлади ва уларга масъулиятли ҳамда шарафли ишларида улкан муваффақият ва зафарлар тилади.

Шунингдек, 38 нафар жонкуяр ўрта тиббиёт ходимлари вазирликнинг "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

58
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech