Янгиликлар

88
Распечатать
23 Сен 2022

ССВ: Хивада репродуктив саломатлик соҳаси истиқболларига бағишланган халқаро анжуман иш бошлади

Бугун юртимизда репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган бирламчи тиббий ёрдам ҳажмини кенгайтириш ва сифатини ошириш, аёллар ва ўғил-қизларга ихтисослаштирилган юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш учун замонавий инфратузилмани шакллантириш, юқори малакали тиббиёт кадрларни тайёрлаш масалалари соғлиқни сақлаш тизимининг асосий йўналишларидан бўлиб турибди.

Ушбу масалаларни муҳокама қилиш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан Хива шаҳрида “Ўзбекистоннинг репродуктив салоҳияти: динамикаси, муаммолар ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилмоқда.

Тадбир давомида репродуктив саломатлик, акушерлик, перинатология, гинекология, репродуктология, скрининг ва бачадон бўйни саратони профилактикаси бўйича Франция, Швейцария, Корея Республикаси, Саудия Арабистони, Ҳиндистон, Грузия, Қозоғистон, Россия, Беларусь ва юртимиз мутахассисларидан иборат 250 нафар иштирокчи маҳорат дарслари, семинар ва давра суҳбатлари ўтказиши режалаштирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

88
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech