Янгиликлар

157
Распечатать
11 Мар 2023

ССВ: Инвестиция бошқармаси бошлиғи вазифасидан озод этилди

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Инвестиция ва грант лойиҳаларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажариб келган Н.Расулов ўз лавозимидан озод этилди.

Бугун бўлиб ўтган вазирлик Ҳайъат йиғилишида қайд этилганидек, Н.Расулов ўтган давр мобайнида давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасаларини жиҳозлаш ишларига инвестиция ва грант маблағларини жалб этиш ҳамда уларни ўзлаштириш билан боғлиқ ўз лавозим мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан келган.

— Бу ҳолат эса даволаш-профилактика муассасаларини замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлаш ва шу орқали аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш бўйича Президент топшириқлари етарли даражада таъминланмай қолишига олиб келган, — дейди Юридик бошқарма бошлиғи Руслан Муҳаммадиев. — Бундан ташқари, ушбу масъул ходим томонидан ички меҳнат тартиби қоидалари кўп бор бузилиш ҳолатлари кузатилган.

Шундан келиб чиқиб, Н.Расулов билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

157
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech