Янгиликлар

111
Распечатать
18 Июл 2021

ССВ: Юртимизда 1 миллиондан ортиқ фуқаро коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

17 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 124 179 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 98 702 нафарни,
2-босқич эмланганлар 14 518 нафарни,
3-босқич эмланганлар 10 959 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 5 645 153 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 3 544 032 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 1 534 789 нафарни,
3-босқич эмланганлар 566 332 нафарни ташкил қилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 007 993 нафарни ташкил қилмоқда.

17 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Фарғона вилояти (23 802 доза),
Наманган вилояти (16 315 доза),
Самарқанд вилояти (11 940 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
Фарғона вилоятида 730 720 доза,
Наманган вилоятида 727 124 доза,
Андижон вилоятида 629 418 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

111
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech