Жорий йил 24 январь эрталабки соат 08:00 дан 25 январь 08:00 гача Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилган Штабга қуйидаги маълумотлар келиб тушди.
“103” хизмати:
2 752 та тиббиёт бригадаси фаолият кўрсатди.
“Тез ёрдам”га 31 753 та чақириқ келиб тушди.
Энг кўп чақириқлар:
Фарғона вилояти — 3 805 та,
Тошкент шаҳри — 3 278 та,
Андижон вилояти — 3 157 та,
Тошкент вилояти — 3 065 та,
Сурхондарё вилояти — 3 040 та.
Шу вақт давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг филиалларига 3 109 та мурожаат келиб тушди.
Беморлардан 870 нафари госпитализация қилинди.
Сутка давомида жами 2 372 нафар чақалоқ дунёга келди. Улардан:
1 189 нафари — ўғил;
1 183 нафари — қиз.
Ушбу гўдаклардан 26 нафари — эгизак.
Энг кўп туғуруқ қайд этилган ҳудудлар:
Фарғона вилояти — 276 нафар,
Самарқанд вилояти — 262 нафар,
Қашқадарё вилояти — 239 нафар,
Сурхондарё вилояти — 229 нафар,
Наманган вилояти — 204 нафар.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.