Янгиликлар

131
Распечатать
03 Дек 2021

ССВ: Юртимизда гриппга қарши қанча ўқувчи ва боғча тарбияланувчиси эмланди?

Қиш фасли — ўткир респиратор инфекциялар ҳамда гриппнинг мавсумий кўтарилиш даври. Айниқса, боғча тарбияланувчилари ва мактаб ўқувчилари ўртасида бундай касалликларга чалиниш ҳолатлари кўп учрамоқда.

Бунга қарши энг самарали профилактик чора эса эмлаш табдирларидир. Шу боис миллий эмлаш календарига мувофиқ, юртимизда гриппга қарши вакцинация жараёнлари сентябрь-октябрь ойларидан бошланиб, март ойигача давом этади.

Бу Президентимизнинг 2020 йил 26 августдаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда республика махсус комиссиясининг жорий йил 25 февралдаги 64-сонли йиғилиш баёнида белгиланган вазифалар ижроси билан ҳам ҳамоҳангдир.

Ушбу ҳужжатларга кўра, айни пайтда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ҳамда умумтаълим мактабларининг 1-синф ўқувчилари гриппга қарши эмланмоқда.

Шу мақсадда жорий йилнинг август ойидан октябрь ойигача 3 705 588 доза гриппга қарши вакцина олиб келинди.

Шунингдек, касалланиш ҳолатлари ортиши сабабли, ҳукуматимиз томонидан юртимизга 2 миллион доза “Гриппол плюс” вакцинаси келтирилди. Россияда ишлаб чиқарилган ушбу препаратнинг самарадорлиги халқаро даражада эътироф этилган.

 3 декабрь ҳолатига кўра, мамлакатимиз бўйлаб ташкил этилган эмлаш пунктларида 1 324 185 нафар МТТ тарбияланувчиси, 671 852 нафар 1-синф ўқувчиси гриппга қарши эмланди.

 Шундай қилиб, жами 1 996 037 нафар бола гриппга қарши вакцина олди.

Биз оддий касаллик деб ҳисоблаган грипп ҳаёт учун катта хавф туғдириши, ҳатто оғир асоратларга олиб келиши мумкинлигини ҳисобга олиб, юртдошларимизни бу жараёнда янада фаол бўлишга чиқирамиз.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

131
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech