Янгиликлар

71
Распечатать
12 Окт 2021

ССВ: Юртимизда "Sputnik V" вакцинаси ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди

“Jurabek Laboratories” МЧЖ қўшма корхонасида ишлаб чиқарилаётган "Sputnik V" вакцинаси 1- ва 2- компонентларининг дастлабки 260 500 дозаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига топширилди.

Бу юртимизда тайёрланаётган иккинчи вакцина бўлиб, бундан аввал ушбу корхонада жами 7 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси ишлаб чиқарилган бўлиб, унинг 1 458 820 дозаси эмлаш учун топширилигани ҳақида хабар берган эдик.

Шундай қилиб, юртимизга эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 28 473 528 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:
1 594 480 дозаси AstraZeneca,

21 958 488 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,

720 500 дозаси "Sputnik V",

3 000 060 дозаси Moderna,

1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech вакцинасидир.

Шундан 22 721 129 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган бўлиб, 5 226 139 нафар аҳоли коронавирусга қарши барча босқичларда тўлиқ эмланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

71
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech