Янгиликлар

59
Распечатать
12 Окт 2021

ССВ: Юртимиздан Россияга келишув асосида юбориладиган 10 минг нафар қурувчи янги турдаги Sputnik Light вакцинаси билан эмланади

Ўзбекистондан Россиядаги қурилиш жараёнларига 10 минг нафар меҳнат мигранти ишга жалб қилиниши ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, номзодларни ишга жалб қилиш, тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш, рус тили ва Россия қонунчилиги бўйича имтиҳон топшириш, патент расмийлаштириш ва транспорт харажатлари — иш берувчилар томонидан қопланиши ҳам айтилган.

Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан меҳнат миргантларини эмлаш учун янги турдаги "Спутник Лайт" (Sputnik Light) вакцинасининг 12 минг дозаси юртимизга олиб келинди.

"Спутник Лайт" бир компонентли вакцина бўлиб, у билан тўлиқ эмланиш учун вакцинанинг бир дозасини олиш кифоя қилади.

Ушбу вакцина билан фақат юртимиздан юборилиши мўлжалланган 10 минг нафар қурувчи мигрантлар эмланади. Вакцинация жараёни россиялик тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.

Эмлаш жараёнлари тез орада бошланиши кутилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

59
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech