Янгиликлар

72
Распечатать
23 Сен 2022

ССВ: Маҳаллий ва хорижлик мутахассислар иштирокида ўтган “Стоматология ҳафталиги” якунланди

Тиббиёт йўналишида сентябрь ойининг ёрқин тадбирларидан бири бўлган “Стоматология ҳафталиги” ўз ниҳоясига етди.

Соғлиқни сақлаш, Инновацион ривожланиш вазирликлари ҳамда Тошкент давлат стоматология институти ҳамкорлигида жорий йил 19-23 сентябрь кунлари ташкил этилган мазкур ҳафталикда 70 нафардан зиёд маҳаллий стоматологлар, дунёнинг қатор давлатларидан келган етакчи мутахассислар иштирок этди.

Бугун Тошкент давлат стоматология институтида унинг ёпилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда ҳафталик якунлари сарҳисоб қилиниб, тадбир мамлакатимизда стоматология соҳасини ривожлантириш, маҳаллий олимлар ва ёш изланувчиларнинг ютуқлари, диагностика ва даволашнинг сўнгги усуллари, илмий ва таълим йўналишлари тенденциялари билан яқиндан танишиш имконини бергани алоҳида эътироф этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

72
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech