Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида "Метаболик синдром ва коморбид касалликлар" мавзусида XI республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.
Халқаро кузатувчилар иштирокида гибрид форматда (онлайн/офлайн) ўтган конференцияда ушбу хасталикларга замонавий баҳо бериш, салбий ҳолатларни аниқлаш, даволаш ва олдини олиш усулларини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбирда етакчи олим ва мутахассислар, академик ва профессорлар томонидан қуйидаги мавзуларда маъруза ва тақдимотлар ўтказилди:
метаболик синдромнинг коморбид касалликлар патогенезидаги ўрни;
хасталикларнинг дифференциал мезонлари, клиник кўринишлари ва даволаш усулларини такомиллаштириш;
касалликларни олдини олишда имконият ва истиқболлар.
Шунингдек, тадбир доирасида ёш олимлар ўртасида танлов ўтказилиб, ғолиблар тақдирланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.